Live
2
Ўзбек

Аморим «Милан»нинг мағлубияти ҳақида: «Ўзимни оқламоқчи эмасман»

Футбол
28 октябр, 17:13
Миланликлар ўз майдонида «Болоня»га мағлуб бўлди.
Аморим «Милан»нинг мағлубияти ҳақида: «Ўзимни оқламоқчи эмасман»
Фото: Getty Images
28.10.2026 FT Италия А серияси Милан Милан 2 : 4 Болонья Болонья

«Милан» бош мураббийи Рубен Аморим Италия чемпионатининг 9-тури доирасида «Болоня»дан (2:4) қабул қилинган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Ўзимни оқлашни истамайман. Ҳар бир омадсиз натижадан кейин бу ерга келиб, нималар бўлганини тушунтиришим керакдек туюлади. Сизлар студияда истаган гапингизни айтишингиз мумкин. Аммо ҳақиқат ўзгармайди: биз ўз майдонимизда 2:4 ҳисобида мағлуб бўлдик. Бунинг қандай шароитда содир бўлгани муҳим эмас. Биз — «Милан»миз ва бундай натижаларга йўл қўймаслигимиз керак. Энди кейинги ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз», — дея Аморимнинг сўзларини келтиради Football Italia нашри.

Маълумот учун, 31 октябр куни «Милан»ни «Интер»га қарши муҳим учрашув кутмоқда. «Нерадзурри» 25 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Милан» эса 18 очко билан 5-ўринда бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
  • Болонья Болонья
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар