«Бавария» клуби ҳужумчи Ҳарри Кейн 2026 йилги нуфузли «Олтин тўп» мукофотини қўлга киритгани учун «Тоттенҳэм»га қўшимча маблағ тўламайди. Бу ҳақда журналистиФлориан Плеттенберг ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Инсайдер маълумотига кўра, Англия миллий жамоасининг 33 ёшли сардорининг 2023 йил ёзида тахминан 100 миллион евро эвазига амалга ошган трансфери бўйича шартномада энг нуфузли индивидуал мукофотни қўлга киритгани учун бонус тўлаш банди мавжуд бўлмаган.
Эслатиб ўтамиз, Кейн 2023 йил август ойида «Тоттенҳэм»дан «Бавария»га кўчиб ўтган. Лондонда бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида Ҳарри France Football журнали версияси бўйича фаолиятида илк бор «Олтин тўп» мукофотига сазовор бўлди.