«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Бенжамин Шешко жароҳати сабаб сафдан чиқди. Бу ҳақда журналист Лори Уитуэлл хабар берди.
Манбага кўра, словениялик 23 ёшли футболчи жароҳати туфайли 2027 йил январ ойига қадар жамоасига ёрдам бера олмайди.
«Шешко болдир қисмидаги жароҳат туфайли камида январь ойига қадар сафдан чиқди», — деб ёзди у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Бенжамин 2025 йил ёзида «Лейпциг»дан «қизил иблислар»га кўчиб ўтган. Шешко бу мавсумда барча турнирлар доирасида олтита учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урган.
Transfermarkt портали ҳужумчининг бозор қийматини 75 миллион евро деб баҳоламоқда.
Аввалроқ «МЮ» Кэррикнинг келажаги бўйича қачон қарор қабул қилиши маълум қилинганди.