Live
3
Ўзбек

ОЧЛ-2. «Насаф» Қаршида «Ал Кувайт»га ютқазди

Футбол
28 октябр, 11:43
    77
3 та турда атиги 1 очко олган Рўзиқул Бердиев жамоасининг плей-оффга чиқиш имконияти кескин пасайди.
ОЧЛ-2. «Насаф» Қаршида «Ал Кувайт»га ютқазди
Foto: FC Nasaf
28.10.2026 FT Осиё Чемпионлар Лигаси 2 Насаф Насаф 0 : 1 Kuwait SC Kuwait SC

Осиё Чемпионлар Лигасида А гуруҳнинг 3-турида «Насаф» ўз майдонида «Ал Кувайт» клубини қабул қилиб, минимал ҳисобда имкониятни бой берди.

Натижада 3 та турда атиги 1 очко олган Рўзиқул Бердиев жамоаси плей-оффга чиқиш имкониятларини кескин пасайтириб юборди. Кувайт клубининг очколари эса 6 тага етди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйини Баҳрайнда 23:15да старт олади ва унда «Ал Холидия» (1) «Ал Ваҳда» (6) билан рўбарў келади.

ОЧЛ-2. 3-тур. А гуруҳи
Насаф — Ал Кувайт 0:1

28 октябр, Қарши, «Марказий» стадион
Гол: Даҳам (40).
Насаф — Абдувоҳид Неъматов, Ғолиб Ғайбуллаев (Зафармурод Абдураҳматов 46), Умар Эшмуродов, Алибек Давронов, Шароф Муҳиддинов (Дилшод Муртазоев, 83), Мурод Раҳматов, Ойбек Рустамов, Сардор Баҳромов (Акром Комилов, 46), Аббос Ғуломов (Пата Гудушаури, 63), Аденис Шала, Бобур Абдухолиқов (Юсуф Отубанжо, 63).
Ал Кувайт — Ал Ҳошан, Ад Дефири, Аммури, Бирраҳма, Даҳам, Дара, Фрейҳ (Ас Саноси, 90+5), Марҳун (Ал Муҳаммад, 88), Зола, Гонсалес (Ҳамуд, 88), Ҳенисси (Ал Қарзаи, 81).
Огоҳлантиришлар: Марҳун (45), Зола (53), Бирраҳма (67), Ал Қарзаи (90+3).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Насаф Насаф
  • Kuwait SC Kuwait SC
  • Осиё Чемпионлар Лигаси 2 Осиё Чемпионлар Лигаси 2
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

77 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар