Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов «Ризеспор»нинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди. Бу ҳақда турк клуби матбуот хизмати хабар берди.
27 ёшли футболчи январ ойида хочсимон пайларидан жароҳат олган ва шундан сўнг операция қилинганди. У жароҳати боис 2026 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборди.
Алиқулов «Насаф» тарбияланувчиси саналади. У Туркия клубига 2023 йили 400 минг евро эвазига қаршиликлар сафидан ўтган.
Маълумот ўрнида, «Ризеспор» Туркия Суперлигасининг ушбу мавсумида 9 та турдан сўнг 10 очко жамғарган ва турнир жадвалининг 13-поғонасида бормоқда.
Ҳусниддин Алиқулов «Ризеспор»нинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди
Футбол
28 октябр, 05:15
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси майдонга қайтишга яқин.
Foto: Caykur Rizespor
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади