«Челси» «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Матео Ковачични қайтариш вариантини кўриб чиқмоқда. Инсайдер Влад Поливода маълумотига кўра, Лондон клуби хорватиялик футболчини эҳтимолий трансфер мақсадларидан бири сифатида белгилаган.
Манбага кўра, «Челси» футболчиларнинг жамоани тарк этиши ва жароҳатлар сабаб марказий яримҳимояда муаммолар юзага келишидан хавотирда. Шу боис клуб раҳбарияти таркибни кучайтиришнинг турли вариантларини ўрганмоқда.
32 ёшли Ковачич аввал ҳам «Челси» сафида тўп тепган. Ҳозирда «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилаётган яримҳимоячи ушбу мавсумда барча мусобақаларда олтита баҳсда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.
Маълумот учун, Тransfermarkt портали хорватиялик футболчининг бозор қийматини 10 миллион еврога баҳоламоқда.