Live
3
Ўзбек

Жоау Педро бир неча ҳафтага сафдан чиқди

Футбол
27 октябр, 11:00
«Челси» ҳужумчиси сонидан олган жароҳати сабаб яқин ўйинларда жамоасига ёрдам бера олмайди.
Жоау Педро бир неча ҳафтага сафдан чиқди
Foto: Getty Images
31.10.2026, 08:30 Англия Премер-лигаси Челси Челси - : - Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед

«Челси» ҳужумчиси Жоау Педро сонидан олган жароҳати туфайли бир неча ҳафта давомида майдонга туша олмайди. Бу ҳақда Лондон клуби бош мураббийи Хаби Алонсо «Ливерпул»га қарши баҳс олдидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

«У сонидан жароҳат олган ва бир неча ҳафта сафдан ташқарида бўлади. Қанча муддатга сафдан чиққанини кўрамиз. У яқин ўйинларга тайёр эмас», — деди Алонсо.

Мутахассис бразилиялик ҳужумчининг жамоа учун аҳамиятини алоҳида таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Жоау Педронинг йўқлиги «Челси» учун жиддий йўқотиш бўлади. Шу сабаб мураббийлар штаби унинг ўрнини тўлдириш учун мавжуд вариантларни кўриб чиқмоқда.

«У бизнинг асосий футболчиларимиздан бири. У бизга етишмайди. Эртанги «Ливерпул»га қарши баҳсдан бошлаб, унинг йўқлигига мослашишга тайёр бўлишимиз керак. Ҳар бир ўйин учун энг яхши таркибни танлаш мақсадида барча вариантларни баҳолаяпман. Шанба куни ҳам шундай қилгандим, эртага ҳам шу йўлдан бораман», — дея қўшимча қилди «Челси» бош мураббийи.

Эслатиб ўтамиз, «Челси» навбатдаги баҳсда «Ливерпул» билан тўқнаш келади. Беллашув 31 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 17:30 бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар