Live
1
Ўзбек

Ван Дейк Араухонинг ўйини ҳақида: «Энфилд»да бундай ҳаракатларни жуда яхши кўришади»

Футбол
26 октябр, 06:45
    1
Мерсисайдликлар сардори Роналд Араухонинг ўйинини юқори баҳолади.
Ван Дейк Араухонинг ўйини ҳақида: «Энфилд»да бундай ҳаракатларни жуда яхши кўришади»
Фото: Getty Images
25.10.2026 FT Англия Премер-лигаси Ливерпул Ливерпул 2 : 0 Брайтон Брайтон

«Ливерпул» АПЛнинг 8-тури доирасида «Брайтон»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдан сўнг мерсисайдликлар сардори Виржил ван Дейк жамоага яқинда келиб қўшилган Роналд Араухонинг ўйинини юқори баҳолади.

«Араухо керакли пайтда агрессив ҳаракат қилди. Бизга айнан шу нарса керак. Томошабинларнинг бунга қандай муносабат билдираётганини кўриб турибсиз.

«Энфилд»да бундай ҳаракатларни жуда яхши кўришади ва бу энергия бутун жамоага ўтади», — деди ван Дейк Anfield Sector нашрига берган интервюсида.

Эслатиб ўтамиз, Араухо «Барселона»дан «Ливерпул»га ушбу мавсум охиригача ижарага берилган. Шартномада футболчини сотиб олиш имконияти ҳам кўзда тутилган.

Маълумот ўрнида, мерсисайдликлар АПЛда 15 очко билан турнир жадвалининг тўртинчи поғонасидан жой олган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Брайтон Брайтон
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар