Live
11
Ўзбек

АПЛ. «Ливерпул» ва «Нюкасл» ғалаба қозонди, «Ҳалл Сити» ва «Брентфорд» дуранг ўйнади

Футбол
25 октябр, 12:08
    6
Мерсисайдликлар «Энфилд»да икки гол уриб, уч очкони қўлга киритди.
АПЛ. «Ливерпул» ва «Нюкасл» ғалаба қозонди, «Ҳалл Сити» ва «Брентфорд» дуранг ўйнади
Foto: Getty Images
25.10.2026 FT Англия Премер-лигаси Ливерпул Ливерпул 2 : 0 Брайтон Брайтон

Англия Премер-лигасининг 8-турида «Ливерпул» ўз майдонида «Брайтон»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. 17-дақиқада меҳмонлар яримҳимоячиси Паскал Гросс ўз дарвозасига гол уриб қўйди. 21-дақиқада эса Александер Исак мерсисайдликларнинг иккинчи голини киритди.

АПЛ. 8-тур
Ливерпул — Брайтон 2:0
Голлар:
Гросс (автогол) 17, Исак 21.

Ливерпул: Алиссон Беккер, Жереми Жаке, Виржил ван Дейк, Роналд Араухо, Милош Керкез (Костас Тсимикас, 88), Коди Гакпо, Раян Гравенберх, Алексис Мак Аллистер, Флориан Вирц (Трей Ниони, 65), Бредли Барколя (Люис Кумас, 77), Александер Исак (Рио Нгумоа, 77).
Брайтон: Барт Вербругген, Ферди Кадиоглу (Костиня, 6), Лука Вушкович, Люис Данк, Оливе Боскальи (Жек Хиншелвуд, 46), Ясин Аяри (Жоржино Рюттер, 75), Максим де Куйпер, Паскал Гросс, Чема Андрес (Малик Ялкуе, 54), Диего Гомес, Харалампос Костулас.

Англия Премер-лигасининг 8-турида «Нюкасл» Лондонда «Кристал Пэлас» меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи бўлимда мезбонлар устунлик қилган бўлса-да, танаффусдан кейин меҳмонлар ҳисобни очди. 46-дақиқада Осула гол урди, 58-дақиқада Харви Барнс иккинчи голни киритди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Нюкасл» 11 очко билан турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилди. «Кристал Пэлас» эса 7 очко билан қуйи ўринларда бормоқда.

АПЛ. 8-тур
Кристал Пэлас — Нюкасл 0:2
Голлар:
Осула 46, Барнс 58.

Англия Премер-лигасининг 8-турида «Ҳалл Сити» ўз майдонида «Брентфорд»ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Мезбонлар Макберни пеналтидан урган гол эвазига ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда Уттара «Брентфорд»га дурангни тақдим этди.

Ушбу натижадан сўнг «Брентфорд» ҳисобидаги очколар сони 11 тага, «Ҳалл Сити»ники эса 10 тага етди.

АПЛ. 8-тур
Ҳалл Сити — Брентфорд 1:1
Голлар:
Макберни (пен.) — Уттара.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Брайтон Брайтон
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

6 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар