Live
11
Ўзбек

АПЛ. «МЮ» ўз майдонида «Борнмут»га йирик ҳисобда ютқазди

Футбол
25 октябр, 11:59
    57
Манчестерликлар кетма-кет омадсизликка учрамоқда, «Борнмут» эса сафарда учта гол урди.
АПЛ. «МЮ» ўз майдонида «Борнмут»га йирик ҳисобда ютқазди
Foto: Getty Images
25.10.2026 FT Англия Премер-лигаси Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед 0 : 3 Борнмут Борнмут

Англия Премер-лигасининг 8-турида «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Борнмут»га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

38-дақиқада Раян ҳисобни очди. Орадан беш дақиқа ўтиб, Маркус Тавернер меҳмонларнинг иккинчи голини урди. 71-дақиқада Эванилсон якуний ҳисобни ўрнатди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Борнмут» 9 очко билан турнир жадвалида 13-ўринга кўтарилди. «МЮ» эса 7 очко билан 16-ўринда қолди.

АПЛ. 8-тур
МЮ — Борнмут 0:3
Голлар:
Раян 38, Тавернер 43, Эванилсон 71.

МЮ: Ламменс, Хейвен (Мартинес, 65), Ёро, Магуайр, Далот, Тилеманс (Куня, 46), Балеба (Зиркзее, 72), Диалло (Лейси, 78), Андре Сантос, Маунт, Мбеумо.

Борнмут: Петрович, Антонио Силва, Адам Смит (Кроупи, 87), Хилл, Трюффер, Клюйверт (Ганнон-Доук, 63), Люис Кук (Кристи, 75), Тавернер (Диаките, 87), Адамс, Раян, Эванилсон (Адли, 87).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Борнмут Борнмут
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

57 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар