«Манчестер Юнайтед», «Ливерпул» ва «Арсенал» «Бавария» ҳужумкор яримҳимоячиси Ленарт Карл билан боғлиқ вазиятни кузатмоқда. Бу ҳақда ТEАМtalk хабар берди.
Манбага кўра, 18 ёшли футболчи ушбу мавсумда ўзи кутганидан камроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқда. «Бавария» раҳбариятининг хавотирлари фақат футбол билан чекланмайди: клуб немис футболчисининг майдондан ташқаридаги айрим хатти-ҳаракатларидан ҳам норози. Мюнхенликлар ёш футболчининг ўз ривожланишига кўпроқ эътибор қаратишини истамоқда.
Хабарда айтилишича, воситачилар Карлнинг вазиятини диққат билан кузатаётган клублар билан боғланмоқда. Агар ҳолат яхшиланмаса, футболчининг келажаги 2027 йилда муҳокама қилиниши мумкин.
Маълумот учун, Карл ушбу мавсумда барча мусобақаларда тўққизта баҳсда қатнашиб, битта гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг «Бавария» билан шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, Тransfermarkt портали 18 ёшли футболчининг бозор қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.