Live
5
Ўзбек

«Барселона» Ҳоланд ва Доку трансфери бўйича «Сити» билан музокара бошлади

Футбол
25 октябр, 05:21
Каталония клуби ушбу шов-шувли келишувни келаси йилда амалга оширишни режалаштирмоқда.
«Барселона» Ҳоланд ва Доку трансфери бўйича «Сити» билан музокара бошлади
Фото: Getty Images

«Барселона» клуби «Манчестер Сити»нинг икки нафар юлдуз футболчиси —ҳужумчи Эрлинг Ҳоланд ва вингер Жереми Докуни трансфер қилиш масаласида музокараларга киришди. Бу ҳақда indykaila News хабар бермоқда.

Манбага кўра, каталонияликлар Англиянинг амалдаги гранд клубига ҳар икки футболчининг трансфери бўйича музокара ўтказишга тайёр эканини маълум қилган. «Барселона» ушбу шов-шувли келишувни келаси йилнинг ёзги трансфер ойнасида амалга оширишни режалаштирмоқда.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, норвегиялик 26 ёшли Холанднинг бозор қиймати 220 миллион еврони ташкил этади. Унинг «Манчестер Сити» билан шартномаси 2034 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Жереми эса Манчестер клуби билан шартномаси 2031 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Белгиялик вингернинг бозор қиймати 75 миллион еврога баҳоланмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар