Бугун, 25 октябр куни Испания Ла Лигаси 10-тури доирасида «Барселона» ва «Реал» ўзаро баҳс олиб боради. «Spotify Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтадиган учрашув Тошкент вақти билан 26 октябрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади. Бош ҳакам — Хуан Мартинес Мунуера.
Жамоаларнинг ўзаро сўнгги бешта расмий баҳси натижалари:
10.05.2026, Ла Лига, 35-тур: «Барселона» — «Реал» 2:0;
11.01.2026, Испания Суперкубоги, финал: «Барселона» — «Реал» 3:2;
26.10.2025, Ла Лига, 10-тур: «Реал» — «Барселона» 2:1;
11.05.2025, Ла Лига, 35-тур: «Барселона» — «Реал» 4:3;
26.04.2025, Испания кубоги, финал: «Барселона» — «Реал» 3:2.
Маълумот учун, ушбу бешта баҳснинг тўрттасида «Барселона» ғалаба қозонган, «Реал» эса бир марта устун келган.
Эслатиб ўтамиз, бугунги «Эл Класико» Ла Лига 10-тури доирасида бўлиб ўтади.
