Бугун
156
Ўзбек

Упамекано «Олтин тўп» топшириш маросими олдидан Кейн ва Мбаппени солиштирди

Футбол
25 октябр, 04:46
Франция миллий жамоаси ва «Бавария» клуби ҳимоячиси «Олтин тўп» учун нмозодлар ҳақида гапирди.
Упамекано «Олтин тўп» топшириш маросими олдидан Кейн ва Мбаппени солиштирди
Фото: Gettyimages

«Бавария» ва Франция миллий жамоаси марказий ҳимоячиси Дайот Упамекано «Олтин тўп»га даъвогарлик қилаётган Ҳарри Кейн ва Килиан Мбаппе ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

Мукофот 26 октябр, душанба куни топширилади. Кейн ва Мбаппе фаворитлар қаторида тилга олинмоқда.

«Ҳаммамиз биламизки, Ҳарри ҳимоячи, яримҳимоячи ва ҳужумчи бўла олади — у исталган жойда ўйнашга қодир. У билан бир жамоада тўп тепиш мен учун шараф. Килиан портловчи, жуда тез ва қандай гол уришни яхши билади.

Улар ҳар хил, аммо уларни ҳар бир ўйинда гол уришга интилиш бирлаштиради. Бу уларнинг кучи. Иккаласига ҳам [«Олтин тўп» маросимида] омад тилайман. Ҳаммаси қандай кечишини кўрамиз», - дея Упамеканонинг сўзларидан иқтибос келтиради Bayern & Germany нашри.

Эслатиб ўтамиз, Ҳарри Кейн ўтган мавсум якунига кўра, Европанинг «Олтин бутсаси» соҳибига айланди, Килиан Мбаппе эса Ла Лига, Чемпионлар Лигаси ва Жаҳон чемпионатининг тўпурарлар пойгасида ғолиб чиқди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар