Live
3
Ўзбек

«Рубин» бош мураббий Артига расман истеъфога чиққанини эълон қилди

Футбол
24 октябр, 23:12
Испаниялик Франк Артига ортиқ қозонликлар устози ҳисобланмайди.
«Рубин» бош мураббий Артига расман истеъфога чиққанини эълон қилди
Фото: Gettyimages

Франк Артига энди «Рубин» бош мураббийи эмас. Ўз уйида «Криля Советов»га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг, қозонликлар Артига билан хайрлашишини расман эълон қилишди.

Клубнинг маълум қилишича, Артиганинг ўз вазифасидан озод қилиниши тўғрисидаги қарорни «Рубин» бошқаруви президенти Марат Сафиуллин қабул қилган. Клуб испаниялик мутахассисга миннатдорчилик билдириб, келгусида муваффақиятлар тилади.

Франк Артига 2026 йил бошидан бери «Рубин»ни бошқариб келаётган эди. Испаниялик мураббий бошчилигида қозонликлар 9 та ғалаба, 11 та дуранг ва 8 та мағлубият қайд этди.

Маълумот учун, «Рубин» айни дамда Россия Премер-лигаси турнир жадвалида ўнинчи ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Жаҳонгир Ўрозов клуб шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ҳамюртимиз чемпионат доирасида 8 та ўйинда майдонга тушиб, 4 бор сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Рубин Рубин
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар