Абу Даби шаҳрида UFC 333 турнири давом этмоқда. Ўзбекистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров британиялик Лоне Каванага қарши октагонга кўтарилди.
Ўта енгил вазн тоифасидаги рейтинг жанги 1-раундда техник нокаут билан Кавана фойдасига якунланди. Рамазон кетма кет зарбаларни қабул қилиб олиш оқибатида ҳакам жангни якунлашга қарор қилди.
Бу жангга қадар Темиров рейтингда 7-ўринни эгаллаб турганди. Лоне эса 6-поғонани банд этганди.
Бу Темировнинг профессионал MMA’даги тўртинчи мағлубияти бўлди. Унинг ҳисобида 20 та ғалаба ҳам бор.
Лоне Кавана эса профессионал фаолиятидаги ғалабалари сонини 11 тага етказди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади