БАА пойтахти Абу Даби шаҳрида UFC 333 турнири давом этмоқда. Оқшомнинг co-main event жангида ўта енгил вазн тоифасида UFC чемпиони россиялик Пётр Ян ушбу камарнинг собиқ соҳиби Мераб Двалишвилидан ўз камарини ҳимоя қилди. Тўлиқ давом этган баҳсда Ян ҳакамларнинг якдил қарор билан ғалаба қозонди.
Бу трилогия жанги бўлиб, бунгача 1:1 ҳисоби қайд этилаётганди. Шундай қилиб, Ян камарини сақлаб қолди. Россиялик спортчининг бу ММАдаги 21-ғалабасига айланди. Двалишвили ҳам профессионал ММАдаги дебютини 2014 йилда амалга оширган. Грузиялик жангчи UFC тарихида энг енгил вазн тоифасидаги энг узоқ ғалабали серия рекордчиси ҳисобланади — у кетма-кет 14 та жангда ғалаба қозонган эди.
Аввалроқ Рамазон Темиров англиялик рақибига қарши жангнинг 1-раундидаёқ ютқазиб қўйганди.