Live
4
Ўзбек

Лига 1. «Ланс» ўз майдонида «Париж»дан устун келди

Футбол
24 октябр, 17:24
Беллашувда жами 3 та гол урилди.
 Лига 1. «Ланс» ўз майдонида «Париж»дан устун келди
Фото: Getty Images
24.10.2026 FT Лига 1 Франция Ланс Ланс 2 : 1 ФК Париж ФК Париж

Франция чемпионатининг 8-турида «Ланс» клуби «Париж»ни қабул қилди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб Колеошо меҳмонларни олдинга олиб чиқди. 63-дақиқада Товен мувозанатни тиклади. 83-дақиқада Торган Азар «Ланс»нинг ғалаба голига муаллифлик қилди.

Бу ғалабадан сўнг мезбонлар очколари сонини 13 тага етказиб, 6-ўринга кўтарилди. 14 очкоси бор «Париж» эса 4-поғонада.

Лига 1. 8-тур
Ланс — Париж 2:1
Голлар:
Товен 63, Азар 83 – Колеошо 45.
Ланс – Риссер, Агилар, Тодибо (Антонио, 61), Байду, Юдол, Кюизанс, Айдара (Титрауи, 71), Абдулҳамид (Скораш, 85), Товен, Иванович (Торган Азар, 61), Сотока (Кадиле, 85).
Париж – Нкамбадио, Коппола, Мбоу, Камара (Саймон, 67), Отавио, Мелу, Максим Лопес, Колеошо, Пажис (Матондо, 67), Кеббал (Заби, 76), Синайоко.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ланс Ланс
  • ФК Париж ФК Париж
  • Лига 1 Франция Лига 1 Франция
Бугунги янгиликлар