Бугун
45
Ўзбек

Франциядаги оммавий норозилик намойишлари сабабли футбол учрашуви қолдирилди

Футбол
22 октябр, 02:05
Лига 1нинг 8-тури доирасида бўлиб ўтиши керак бўлган «Тулуза» — «Труа» учрашуви бошқа санага кўчирилди.
Франциядаги оммавий норозилик намойишлари сабабли футбол учрашуви қолдирилди
Фото: Getty Images
25.10.2026, 12:15 Лига 1 Франция Тулуза Тулуза - : - Troyes Troyes

Франция чемпионатининг 8-туридан ўрин олган «Тулуза» — «Труа» учрашуви мамлакатда режалаштирилган норозилик намойишлари сабаб бошқа кунга кўчирилди. Бу ҳақда RMC Sport телеканали хабар берди.

Дастлаб учрашув 24 октябр куни ўтказилиши керак эди. Бироқ баҳс 25 октябрга кўчирилди. Шунингдек, 24 октябр кунига «Ланс» ва «Париж» жамоалари ўртасидаги учрашув ҳам режалаштирилган.

Аввалроқ «Сариқ нимчалар» ҳаракати Францияда ёқилғи нархларининг ошиши ва аҳолининг харид қобилияти пасайишига қарши янги намойишлар ўтказишни режалаштираётгани хабар қилинганди.

Ўтган дам олиш кунлари Франциянинг бир қатор ҳудудларида намойишлар бўлиб ўтди. Ташкилотчилар баҳолашича, уларда 800 минг киши иштирок этган. Бироқ мамлакат Ички ишлар вазирлиги иштирокчилар сонини 550 минг нафар деб ҳисоблаган. Айрим шаҳарларда намойишлар тартибсизликлар ва полиция билан тўқнашувларга айланган.

Франция адлия вазири Жералд Дарманеннинг маълум қилишича, 17 октябр куни тахминан 3 мингта дўкон талон-торож қилинган, 2,5 мингдан ортиқ киши қўлга олинган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тулуза Тулуза
  • Troyes Troyes
  • Лига 1 Франция Лига 1 Франция
Бугунги янгиликлар