Бугун
45
Ўзбек

Компани: «Ўйиндан олдин бундай вазиятлар юзага келишини хаёлимга ҳам келтирмаган эдим»

Футбол
22 октябр, 02:30
«Бавария» бош мураббийи «Арсенал»га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
Компани: «Ўйиндан олдин бундай вазиятлар юзага келишини хаёлимга ҳам келтирмаган эдим»
Фото: Getty Images
21.10.2026 FT Чемпионлар лигаси Бавария Бавария 2 : 2 Арсенал Арсенал

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 3-туридан ўрин олган «Арсенал»га қарши қайд этилган 2:2 ҳисобидаги дуранг ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Ҳозир учрашувлар жуда зич тақвим асосида ўтмоқда ва биз кейинги ўйинни интиқлик билан кутяпмиз. Бугун кучли рақибга қарши майдонга тушдик.

Имкониятларимиз бўлди, бир нечта ажойиб вазиятлар яратдик. Ҳатто ўйиндан олдин бундай вазиятлар юзага келишини хаёлимга ҳам келтирмаган эдим. Сўнгги дақиқаларда ўйин темпини бироз пасайтириб юборганимиз ачинарли.

Биз ғалаба қозонишимиз мумкин эди, аммо «Арсенал» қийин рақиб эканини унутмаслик керак. Учрашув қийин кечди, жамоа бор кучини сарфлади.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам дуранг балки адолатли натижа бўлгандир. Энди Бундеслиганинг иккинчи ўрнида бораётган жамоага қарши ўйнаймиз ва ҳозир энг муҳими шу», — деди Компани.

Шунингдек, мутахассис учрашувнинг 68-дақиқасида захирадан майдонга тушиб, 90-дақиқада жароҳат сабаб ўйинни давом эттира олмаган Луис Диаснинг ҳолати ҳақида ҳам гапирди.

«Унинг жароҳати жиддий эмас деб ўйлайман. Лекин қисқа вақт ичида бундай ҳолат икки марта содир бўлса, хавотирланишга асос бор», — деди мураббий.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Арсенал Арсенал
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар