Мануэл Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича кучли учликдан жой олди.
40 ёшли дарвозабон турнир умумий босқичи 3-туридан ўрин олган «Арсенал»га қарши баҳсда «Бавария»нинг асосий таркибидан жой олди. Бу беллашув немис футболчиси учун ЕЧЛдаги 163-ўйин бўлди.
Шу тариқа, Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича Лионел Месси ва Томас Мюллер билан тенглашди. Ушбу мусобақада фақат Икер Касиляс (177 та) ва Криштиану Роналду (183 та) ундан кўпроқ ўйин ўтказган.
Бундан ташқари, Мануэл немис футболчилари орасида Томас Мюллернинг рекордини такрорлади.
Нойер ЕЧЛдаги ўйинлар сони бўйича Месси ва Мюллерга тенглашди
Футбол
21 октябр, 16:11
2
Олдинда фақат икки футболчи қолмоқда.
Foto: Getty Images
03.11.2026, 15:00
Чемпионлар лигаси
Атлетико Мадрид
-
:
-
Бавария
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади