Бугун
38
Ўзбек

Аллегри: «Ғалабадан хурсанд бўлишимиз керак, аммо ҳимояда ишончлироқ ўйнашимиз шарт»

Футбол
21 октябр, 07:58
Неапол клуби турнирдаги илк ғалабасига эришди.
Аллегри: «Ғалабадан хурсанд бўлишимиз керак, аммо ҳимояда ишончлироқ ўйнашимиз шарт»
Фото: Getty Images
20.10.2026 FT Чемпионлар лигаси Наполи Наполи 4 : 3 Bodoe/Glimt Bodoe/Glimt

«Наполи» бош мураббийи Массимилиано Аллегри Чемпионлар лигаси 3-турида «Будё-Глимт» устидан қозонилган ғалаба (4:3) ҳақида фикр билдирди.

«Бу муҳим ғалаба бўлди. Бу мусобақадаги илк ғалабамизни қўлга киритишни жуда хоҳлагандик. Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш ҳеч қачон осон бўлмайди. Жамоа яхши ўйнади ва кўплаб голли вазиятлар яратди.

Футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Ғалабадан хурсанд бўлишимиз керак, бироқ шу билан бирга, ўхшамаган жиҳатларимизни ҳам таҳлил қилишимиз лозим. Ҳимояда янада ишончлироқ ҳаракат қилишимиз зарур», — дея Аллегрининг сўзларидан келтиради УЕФА расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, Неапол клуби сафида Мактоминай дублни расмийлаштирди. Яна бир гол Политано ҳисобига ёзилди. Шунингдек, норвегияликлар сафида Бёртуфт автогол соҳибига айланди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Наполи Наполи
  • Bodoe/Glimt Bodoe/Glimt
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар