УЕФА Чемпионлар Лигаси умумий босқич 3-тури доирасида «ПСЖ» ўз майдонида Испаниянинг «Барселона» клубини қабул қилди (4:2).
Аввалроқ француз клуби матбуот хизмати Ҳвича Кварацхелиянинг хочсимон пайлари узилиб кетгани ва жарроҳлик столига ётишини тасдиқланди.
Шунингдек, клуб Усмон Дембеле ва Маркиниоснинг ҳолати бўйича ҳам маълумот берди. Хабарда айтилишича, ҳужумчи чап оёқ сонидан жароҳат олган ва бир неча ойга сафдан чиққан. «ПСЖ» сардорининг ўнг оёқ сони унчалик ҳам жиддий шикастланмаган. Бразилиялик ҳимоячининг сафга қайтиши учун бир неча ҳафта етарли бўлиши тахмин қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 25 октябр куни «ПСЖ» Франция чемпионати саккизинчи тури доирасида ўз уйида «Лион»ни меҳмон қилади. Ушбу беллашув Тошкент вақти билан 22:45 старт олади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади