Аичи-Нагоя–2026 ёзги Пара Осиё ўйинларипарида эркаклар ўртасида F37 классининг диск улоқтириш финалида Қудратиллохон Маруфхўжаев 57,39 метр натижа билан олтин медални қўлга киритиб, Пара Осиё ўйинлари рекордини ўрнатди.
Аёллар ўртасида Т11 классининг 100 метрга югуриш финалида Асила Мирзаёрова Сардор Бахтиёров билан гид-югурувчи сифатида иштирок этиб, 12,73 сония натижа қайд этди ва бронза медалига сазовор бўлди.
Эркаклар ўртасида С13 классининг 100 метрга чалқанча сузиш баҳсида Егор Болотов 58,43 сония натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди. Ўзбекистнлик спортчи олтин медални қўлга киритиш билан бирга Осиё рекордини ҳам янгилади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади