Бугун
38
Ўзбек

Райя: «11 тадан 1 та ўйин»

Футбол
21 октябр, 08:22
Кипер танқидчиларга «Арсенал» бу мавсум нечта ўйинда мағлуб бўлганини эслатиб қўйди.
Райя: «11 тадан 1 та ўйин»
Фото: Gettyimages
21.10.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси Бавария Бавария - : - Арсенал Арсенал

Лондоннинг «Арсенал» клуби дарвозабони Давид Райя «тўпчилар»нинг ўйин услубини зерикарли деб атаган танқидчиларга жавоб берди.

«Ҳар кимнинг ўз фикри бор. Бу мавсумда ўн битта ўйиндан биттасидагина мағлуб бўлдик. Агар сиз буни зерикарли ёки асабга тегадиган деб ҳисобласангиз, мен нима дейишни ҳам билмайман. Биз футбол ўйнашни яхши кўрамиз. Бизга ҳар куни майдонга тушиб, ўйинларда ғалаба қозониш ёқади. Бу энг муҳими», - дея Райянинг сўзларидан иқтибос келтиради The Touchline.

Ушбу мавсумда испаниялик дарвозабон барча мусобақаларда ўнта учрашувда майдонга тушиб, бешта гол ўтказиб юборди ва етти марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 21 октябр куни «Арсенал» УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичи 3-тури доирасида сафарда «Бавария» билан тўқнаш келади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Арсенал Арсенал
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар