Саудия Арабистони чемпионати 10-туридан ўрин олган икки учрашув якунига етди.
«Ан Наср» ўз майдонида «Неом»ни қабул қилди ва Жоау Феликснинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди. Риёдликлар сафида Криштиану Роналду тўлиқ ўйин ўтказди. Шунингдек, у 45+6-дақиқада пеналтидан гол ура олмади.
Яна бир қарама-қаршиликда эса «Ал Иттиҳод» «Ал Иттифоқ»ни сафарда йирик 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Меҳмонлар сафида Юсуф Ан-Носири дубл муаллифи бўлди.
Саудия Пролигаси. 10-тур
Ан Наср — Неом 1:0
Гол: Феликс 61.
Амалга оширилмаган пеналти: Роналду 45+6.
Ал Иттифоқ — Ал Иттиҳод 1:4
Голлар: Ҳарун 34 — Илениҳена 16, Ауар 53, Ан-Носири 80, 85 (дубл).
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади