«Интер Майами» МЛС доирасида «Атланта Юнайтед»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Лионел Месси мазкур баҳсда иккита гол уриб, жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди.
Ушбу дубл орқали аргентиналик ҳужумчи профессионал фаолиятидаги голлар сонини 936 тага етказди. Эндиликда у Криштиану Роналду билан 1000 та гол маррасига эришиш учун курашмоқда.
Айни пайтда «Ан Наср» сардори ҳисобида 981 та гол бор. Шу тариқа, Месси португалиялик ҳужумчидан 45 та гол ортда қолмоқда. Роналду аввалроқ фаолияти давомида 1000 та гол уришни мақсад қилганини бир неча бор таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, Месси яқинда Аргентина миллий жамоаси билан хайрлашган эди ва эндиликда клуб миқёсидаги фаолиятига эътибор қаратмоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади