Live
4
Ўзбек

Месси: «Менга ажойиб хотираларни тақдим этган стадионда яна бир ғалаба…»

Футбол
18 октябр, 02:00
Аргентиналик футболчи MLS навбатдаги турида «Атланта»га қарши баҳсда дубл қилганидан кейин изоҳ қолдирди.
Месси: «Менга ажойиб хотираларни тақдим этган стадионда яна бир ғалаба…»
Фото: Gettyimages

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионел Месси MLS навбатдаги тури доирасидаги «Атланта Юнайтед» билан баҳсда ғалабдан (3:1) кейин, пост жойлади. Аргентиналик футболчи «Атланта»нинг стадиони унинг учун ёқимли хотиралар билан боғлиқлигини таъкидлади.

«Яқинда менга ажойиб хотираларни тақдим этган стадионда «Интер Майами» билан яна бир ғалаба…» — деб ёзди Месси ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Маълумот учун, ўйин Атланта шаҳридаги «Mercedes-Benz Stadium»да бўлиб ўтди. Месси иккита гол урди, меҳмонлар таркибидаги яна бир гол Ҳерман Бертераме ҳисобига ёзилди. Луис Суарез эса ўз ҳисобига икки голга узатма ёздириб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, МЛСнинг навбатдаги ўйинида «Атланта» «Чикаго Файр» билан учрашади. «Интер Майами» «Ню-Йорк Ред Буллз»га қарши майдонга тушади. Ушбу беллашувлар 25 октябр куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер Майами Интер Майами
Бугунги янгиликлар