Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринио жамоанинг бразилиялик ҳимоячиси Эдер Милитао тўлиқ тузалиб, сафга қайтганлигини маълум қилди.
Аввалроқ ОАВда Милитао сафга қайтгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. Моуринио ушбу янгиликни тасдиқлади.
— Эдер Милитао навбатдаги ўйинда бизга ёрдам бериши мумкин, — дея португалиялик мутахассис сўзларидан иқтибос келтиради Madrid Xtra.
Эслатиб ўтамиз, Милитао жароҳат сабаб янги мавсум доирасида ҳали бирорта ўйин ўтказгани йўқ. Ўтган мавсумда ҳимоячи 21 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 1 та голли узатма етказиб берган эди.
Маълумот учун, якшанба, 18 октябр куни мадридликлар ўз уйида, «Сантяго Бернабеу» стадионида «Севиля»ни қабул қилади. Беллашув Тошкент вақти билан 23:59да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, 8-турдан кейин 18 очко жамғарган Жозе Моуринио шогирдлари Ла Лига мусобақа жадвалида 4-ўринни банд этиб турибди.
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади