Дунёнинг олтинчи ракеткаси, россиялик теннисчи Даниил Медведев Хитойнинг Шанхай шаҳрида ўтказилаётган «Мастерс» мусобақаси финалига чиқа олмади. Яримфинал беллашувида Медведев испаниялик Рафаэл Ходарга (рейтингда 13-ўрин) 3:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Бир ярим соатдан кўпроқ давом этган учрашув давомида Рафаэл Ходар олти бор эйс амалга оширди, иккита қўш хатога йўл қўйиб, 7 тадан 4 та брейк-поинтдан унумли фойдаланди. Даниил Медведев ҳисобида эса 3 та эйс, 4 та қўш хато бор. Бундан ташқари россиялик теннисчи 6 та имкониятдан 2 та брейк-поинтдан унумли фойдаланишни уддалади.
Маълумот учун, Шайнхайдаги «Мастерс» финалида испаниялик теннисчилар тўқнашувига гувоҳ бўламиз: Рафаэл Ходар ҳамюрти Алехандро Давидович-Фокинага қарши кортга чиқади.