Live
3
Ўзбек

Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 18-ғалабасини қўлга киритди

Бокс
17 октябр, 15:59
    6
Соломон Дакресга қарши жанг 10 раунд давом этди.
Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 18-ғалабасини қўлга киритди
Фото: Boxing Uzbekistan

Буюк Британия пойтахти Лондондаги O2 Arena мажмуасида катта профессионал бокс оқшоми ўтказилмоқда.

Мусобақада икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони, ўзбекистонлик супер оғир вазн боксчиси Баҳодир Жалолов британиялик Соломон Дакресга қарши рингга чиқди. Супер оғир вазн тоифасидаги 10 раундлик баҳс тўлиқ давом этди. Якунда Баҳодир рақибини ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлубиятга учратди.

Шу тариқа, Жалолов профессионал рингдаги рекордида энди 18 та ғалаба мавжуд, шундан 15 таси нокаут билан қўлга киритилди.

Маълумот учун, Баҳодир Жалолов сўнгги жангини 9 май куни Манчестерда ўтказган эди. Ўшанда у хорватиялик Агрон Смакичини нокаутга учратган.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

6 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар