Live
6
Ўзбек

«Манчестер Сити» — АПЛ ушбу мавсумида мағлуб бўлмаган ягона жамоа

Футбол
17 октябр, 15:04
«Шаҳарликлар» ички чемпионатда мавсум стартини муваффақиятли ўтказмоқда.
«Манчестер Сити» — АПЛ ушбу мавсумида мағлуб бўлмаган ягона жамоа
Фото: Gettyimages

«Манчестер Сити» клуби Англия Премер-лигаси 7-тури доирасида «Ипсвич Таун»ни (3:2) мағлубиятга учратди. Шундай қилиб, манчестерликлар Англия чемпионати ушбу мавсумида мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлиб турибди.

«Манчестер Сити» ғалабали серияси доирасида «Борнмут» (2:1), «Кристал Пэлас» (4:1), «Ковентри Сити» (1:0), «Манчестер Юнайтед» (1:0), «Сандерленд» (5:3), «Ливерпул» (3:0) ва «Ипсвич Таун» жамоаларини мағлубиятга учратди. Кейинги турда «шаҳарликлар» 24 октябр куни сафарда «Астон Вилла»га қарши майдонга тушади.

Маълумот учун, «Манчестер Сити» ҳозирда 21 очко билан АПЛ мусобақа жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мареска «ПСЖ»га қарши баҳсдаги хатосини тан олган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар