Live
9
Ўзбек

Мареска «Сити»нинг янги футболчисидан ҳайратда

Футбол
17 октябр, 13:37
«Шаҳарликлар» устози марокашлик яримҳимоячи Аюб Буадди ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
Мареска «Сити»нинг янги футболчисидан ҳайратда
Фото: Gettyimages

«Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Энцо Мареска жамоанинг марокашлик яримҳимоячиси Айюб Буаддининг ўйини ҳақида гапириб ўтди.

«Айюб - ажойиб футболчи. Унинг кучли жиҳати шундаки, майдондалигида у шерикларига янада кучайишга ёрдам беради. Бу юқори даражали футболчиларга хос ҳислат. Буадди майдондалигида атрофида ҳаракат қилаётган ҳамма яхшироқ ўйнайди», - дея мутахассис сўзларидан иқтибос келтиради инсайдер Фабрицио Романо.

Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли яримҳимоячи шу йил ёзда Франциянинг «Лилл» клуби сафидан «Манчестер Сити»га кўчиб ўтган эди. «Шаҳарликлар» Марокаш миллий жамоаси аъзоси учун 95 миллион евро тўлаб берди. Футболчи инглиз клуби билан 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар