Live
9
Ўзбек

Мартинес «Эвертон» билан баҳсда жиддий жароҳат олди

Футбол
17 октябр, 13:40
    4
Натижада 75-дақиқада унинг ўрнига Майк Пендерс майдонга тушди.
Мартинес «Эвертон» билан баҳсда жиддий жароҳат олди
Фото: Getty Images
17.10.2026 FT Англия Премер-лигаси Эвертон Эвертон 0 : 2 Челси Челси

«Челси» дарвозабони Эмилиано Мартинес «Эвертон»га қарши учрашувда жароҳат олди.

Аргентиналик 34 ёшли посбон рақиб футболчиси билан боши билан тўқнашиб кетди. Унга тахминан 10 дақиқа давомида тиббий ёрдам кўрсатилди, шундан сўнг замбилда майдондан олиб чиқилди. Ўша пайтда Мартинес ҳушида бўлган.

Натижада 75-дақиқада унинг ўрнига Майк Пендерс майдонга тушди. Қолган вақт давомида у жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди.

Ушбу баҳсда «Челси» 2:0 ҳисобидаги ғалабага эришиб, турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилди. Лондон клуби сафида голлар Педро Нету ҳисобига ёзилди.

АПЛ. 7-тур
Эвертон — Челси 0:2
Голлар:
Нету 46, 90

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Эвертон Эвертон
  • Челси Челси
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар