Live
9
Ўзбек

Моуринио: «Гулер ҳали ўзининг максимумига етмаган»

Футбол
17 октябр, 13:57
Мадрид клуби устози жамоанинг туркиялик яримҳимоячиси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Моуринио: «Гулер ҳали ўзининг максимумига етмаган»
Фото: Gettyimages

«Реал Мадрид» бош мураббийи Жозе Моуринио жамоанинг туркиялик яримҳимоячиси Арде Гулер ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

«Гулер кўп меҳнат қилади. Менимча, машаққатли меҳнатни муносиб баҳолаш сизларнинг барчангизга жуда қийин. Арда жуда иқтидорли ўйинчи ва хайриятки, у ҳали ўзининг энг юқори даражасига етмаган. Унда турли позицияларда ўйнашга имкон берадиган фазилатлар бор. Мен ундан жуда мамнунман», - дея Моуринионинг сўзларидан иқтибос келтиради Madrid Xtra.

Янги мавсумда 21 ёшли Гулер барча мусобақаларни инобатга олганда тўққизта ўйинда иштирок этиб, 1 та гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали Арда Гулернинг актуал қийматини 100 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» Ла Лига навбатдаги тури доирасида эртага, 18 октбяр куни Мадридда «Севиля»ни меҳмон қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар