Live
6
Ўзбек

Алонсо жароҳат олган Мартинеснинг ҳолати ҳақида маълумот берди

Футбол
17 октябр, 14:16
«Челси» бош мураббийи АПЛ 7-тури доирасидаги баҳс вақтида жароҳат олиб, замбилда олиб чиқиб кетилганди.
Алонсо жароҳат олган Мартинеснинг ҳолати ҳақида маълумот берди
Фото: Gettyimages

«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо АПЛ 7-турида «Эвертон»га қарши ўйинда (2:0) майдондан замбилда олиб чиқиб кетилган дарвозабон Эмилиано Мартинеснинг аҳволи ҳақида маълумот берди ва унинг ўрнини эгаллаган Майк Пендерсни мақтади. Баҳс давомида Мартинес рақибнинг икки футболчиси билан тўқнашиб кетди — воқеа иккинчи бўлимнинг ўртасида содир бўлди. Узоқ муддатли тиббий ёрдамдан сўнг, кипер дарвозани дахлсиз сақлаб қолишни уддалаган Пендерс билан алмаштирилди.

«Менга маълум бўлишича, у стадионни ҳушида тарк этган ва ҳозирда шифохонада зарур текширувлардан ўтмоқда. Кўрамиз, ҳозирча билганим шу. Кутиш керак. Умид қиламанки, ҳаммаси унчалик жиддий эмас, лекин ҳозирча фақат кутиш қолди.

Майкнинг характери бор, у жасур ва биз унга тўлиқ ишонамиз. У яхши ўйнади, кубок ўйинларида майдонга тушди ва бошқа футболчилар каби, керак бўлганда натижага таъсир кўрсатишга қодир. Ҳамма гап таркибда: ҳар бир футболчи нақадар аҳамиятли эканлигини ҳис қилиши ва керакли вазиятда ўзини кўрсата олиши муҳим, — бу жуда яхши ҳолат», — дея Алонсо сўзларидан иқтибос келтирди клуб расмий сайти.

Маълумот учун, ҳозирда «Челси» ҳисобида 13 очко мавжуд ва жамоа жадвалда 4-ўринни эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар