Наманганда бўлиб ўтган марказий тўқнашувда кучлар тенг келди – 1:1.
«Пахтакор» бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида бош ҳакамни танқид қилди.
- Қизиқарли ўйин бўлди. Яхши ўйин бўлишини билардик. «Навбаҳор» ҳам яхши жамоа. Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди, деб ўйлайман. Футболчиларимга катта раҳмат, кўп меҳнат қилишди. Бутун мавсум давомида ҳакамлар ҳақида гапирмасдим, аммо бугун ҳакамлар ғалаба қозонишимизга беришмади. Биринчи қўйилган пеналтини кўрдик, ёнида югуриб кетаётган футболчи йиқилиб тушди, 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Охирида Фламарионни белидан тортиб оёғига тепди, пеналти йўқ. Гапирмайман дейману, лекин гапирмаса бўлмайди. Ўйинчиларимга охиригача курашишгани учун раҳмат.
- Собиқ шогирдларингиз «Пахтакор»га муносиб қаршилик кўрсатишди. Бунга муносабатингиз қанақа?
- Яхши футболчилар. Ҳар доим «Пахтакор»да ўйнаб келишган. Яхши ва ўзини даражасидаги ўйинчилар. Маҳоратини намойиш қилишди.
- Ўйиндан қониққан ва қониқмаган томонларингиз нимада ва бу чемпионатда ким ғолиб чиқади?
- Ўйин бўйича барча футболчилардан қониқдим, охиригача курашишди. Ўзинглар кўрдинглар, ютишга беришмади. Охиригача курашамиз, ўйинлар олдинда. Асосий рақобатчимиз билан уйда ўйнаймиз.
- Ҳакам такрорий лавҳани кўрмаганидан кейин ҳам қарорини ўзгартирмаганини қандай баҳолайсиз?
- Мен буни тушунмадим. Сен тегмадинг, ёнида яқин югурдинг, хавфли дебди Шерзодга. Қанақа тушуниш мумкин? Ўйинчига тегмаса пеналти қўядими?
- Рақибни ўйини ҳақида фикрингиз?
- Қийин бўлишини билардик. Яхши ўйин кўрсатади. Шунга жиддий тайёргарлик кўриб келдик. Мавсум бошида уйда ўйнаганимизда ҳам қийналганмиз. Бекорга совринли ўринларда кетмаяпти.
- Мутахассис сифатида бу йилги Кубок соҳиби ким бўлади, деб ўйлайсиз?
- Кучли жамоа ғолиб бўлади. Ҳозир енгил ўйинлар йўқ. Кимнидир кучли ёки кучсиз деб бўлмайди. Ҳамма охиригача курашади. Ҳеч кимга осон бўлмайди.
- «Пахтакор»ни ОЧЛ Элитдаги навбатдаги бўладиган ўйинлари олдидан нима дейсиз?
- ОЧЛда яхши ўйин кўрсатяпмиз, курашамиз. Гуруҳдан чиқиш мақсадимиз бор. Футболчилар яхши ўйин кўрсатяпти. Кейинги ўйинларда ғалаба қозониб, биринчи мақсадимиз гуруҳдан чиқиш.
- Кейинги турда «Пахтакор» «Нефтчи»ни қабул қилади. Ўша учрашув чемпионлик тақдирини ҳал қиладими?
- Марказий ўйин бўлади. Ким ғалаба қозонса ўша чемпионликка катта қадам қўйган бўлади», - дея Тожиевнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz журналисти.