Элит ОЧЛ 2-туридан ўрин олган «Ал Қодисия»га (1:1) қарши ўйинда «Пахтакор»ни мағлубиятдан қутқариб қолган Достон Ҳамдамов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Рақиб жиддий қаршилик кўрсатди. Бунчалик кучли ўйнашади, деб ўйламагандик. Легионерлари ажралиб турди.
Захирадан тушганим? Асосийда тушасизми ёки захирадан, доим жамоа учун борини бериш керак.
Пеналти? Акмал Мозговой билан тортишганимиз йўқ. «Тепасизми?» деб сўради. «Ҳа, тепаман» дедим. Хаёлимда фақат гол уриш бўлди», — дея «шерлар» ҳужумчисининг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.
Достон Ҳамдамов: «Рақибни бунчалик кучли деб ўйламагандик. Легионерлари ажралиб турди»
Футбол
12 октябр, 22:15
37
«Пахтакор» ҳужумчиси «Ал Қодисия» билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Foto: FC Pakhtakor
12.10.2026
FT
Осиё Чемпионлар Лигаси
Пахтакор
1
:
1
Аль-Кадисия
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади