«Пахтакор» мураббийи Эмилиан Карас Элит ОЧЛ 2-туридан ўрин олган «Ал Қодисия»га (1:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Майдонда яхши ва кескин курашларга бой ўйин кечди. Ҳар икки жамоа кўплаб вазиятлар яратди, баҳсда кўпроқ голлар урилиши ҳам мумкин эди.
Рақибнинг қарши ва тез ҳужумларидан эҳтиёт бўлишни йигитларга айтгандик, бироқ барибир жаҳон даражасидаги ҳужумкор ўйинчилар билан меҳмонлар бир неча вазиятларни юзага келтиришди.
Биз ўйин тарафлама бўш келмадик. Биринчи бўлимдаги голимиз VAR орқали бекор қилинди. Иккинчи бўлимда ҳужумда тўғрироқ ўйнадик. Беллашув охирида ҳисобни тенглаштирдик ва ғалабага яқинроқ эдик. Бир неча имкониятлардан фойдалана олмадик.
Баҳсдаги ҳолатга қараб тактик ўзгаришлар қилдик. Собирхўжаев марказий ҳимоячи ўрнига тушгач, ҳужумда футболчимиз бир нафарга кўпайди. Натижада босим қилдик ва гол урдик.
Ҳамиша шундай даражада ўйнашни истаган бўлардик. Лекин чемпионат ўйинларида руҳий ҳолат барибир ўзгаради. Машғулот ва учрашувларда боримизни бериб, иштиёқ билан ўйнашда давом этишга уринамиз. Шунда ўсишга эришамиз. Бугун кучли жамоага қарши дадил ўйнай олдик, деб ўйлайман», — дея Караснинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.
«Пахтакор» мураббийи: «Ўйин томонлама бўш келмадик. Якунда ғалабага яқинроқ эдик»
Футбол
12 октябр, 22:00
15
Эмилиан Карас «Ал Қодисия» (1:1) билан дурангдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Foto: FC Pakhtakor
12.10.2026
FT
Осиё Чемпионлар Лигаси
Пахтакор
1
:
1
Аль-Кадисия
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади