Live
4
Ўзбек

Суперлига. «Пахтакор» дербида «Бунёдкор»ни мағлуб этди

Футбол
9 октябр, 11:55
    26
Тожиев жамоаси пешқадамга айланди.
Суперлига. «Пахтакор» дербида «Бунёдкор»ни мағлуб этди
Фото: Пахтакор ПФК
09.10.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Пахтакор Пахтакор 3 : 1 Бунёдкор Бунёдкор

Суперлига 23-турида «Пахтакор» ўз майдонида «Бунёдкор»ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб Заид Таҳсин 42-дақиқада ҳисобни очди. 62-дақиқада Сардор Абдунабиев мувозанатни тиклади. 73-дақиқада захирадан майдонга тушган Достонбек Ҳадамов иккинчи голни урди. 90+2-дақиқада Чинеду якуний нуқтани қўйди.

Шу тариқа, «Пахтакор» очколари сонини 52 тага етказиб, пешқадамга айланди. «Бунёдкор» эса 22 очко билан 14-ўринга тушди.

Суперлига. 23-тур
Пахтакор – Бунёдкор 3:1
Голлар:
Заид Таҳсин, 42 (1:0), Сардор Абдунабиев, 62 (1:1), Достон Ҳамдамов, 73 (2:1), Стефан Чинеду, 90+2 (3:1)
Пахтакор: 35.Санжар Қувватов, 4.Заид Таҳсин, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 8.Дилшод Саитов, 9.Иброҳим Ибрагимов (17.Достонбек Ҳамдамов, 72), 21.Башар Ресан, 27.Сардор Собирхўжаев, 29.Айман Ҳуссайн (90.Стефан Чинеду, 62), 50.Фламарион, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Ойбек Бозоров (10.Акмал Мозговой, 62)
Бунёдкор: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Сардор Раҳмонов, 10.Амир Тўрақулов (8.Дмитрий Плетнёв, 56), 13.Муҳаммад Ҳакимов, 14.Шаҳзоджон Неъматжонов, 18.Наримонжон Аҳмаджонов, 21.Носиржон Абдусаломов, 27.Ислом Анваров (9.Матия Кривокапич, 79), 42.Абдулҳамид Икромов (11.Сардор Абдунабиев, 56), 45.Шамсиддин Турсунмаҳаммадов, 66.Азизбек Тўлқунбеков.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Пахтакор Пахтакор
  • Бунёдкор Бунёдкор
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

26 изоҳ +11 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар