Live
5
Ўзбек

Суперлига. «Қўқон-1912» ўз майдонида «Машъал»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Футбол
9 октябр, 11:23
    10
Қўқонликлар очколари сонини 23 тага етказиб, 13-ўринга кўтарилди.
Суперлига. «Қўқон-1912» ўз майдонида «Машъал»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Фото: Қўқон-1912 ПФК
09.10.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Қўқон-1912 Қўқон-1912 3 : 0 Машъал Машъал

Суперлига 23-турида «Қўқон-1912» ўз майдонида «Машъал»ни қабул қилди. Унда мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувда дастлаб Шоҳрух Гадоев 16-дақиқада ҳисобни очди. 88-дақиқада Иқбол Маликжонов иккинчи голни урди. Силванус Нимели якуний нуқтани қўйди.

Шу тариқа, қўқонликлар очколари сонини 23 тага етказиб, 13-ўринга кўтарилди. Муборак клуби эса 4 очко билан турнир жадвалида сўнгги ўринда бормоқда.

Суперлига. 23-тур
Қўқон-1912 – Машъал 3:0
Голлар:
Шоҳрух Гадоев 16, Иқбол Маликжонов 88, Силванус Нимели 90+2
Қўқон-1912: 13.Раҳимжон Давронов, 5.Жасурбек Ёқубов, 6.Алишер Салимов, 7.Жавоҳир Сидиқов, 8.Шота Гвазава, 10.Шоҳруҳ Гадоев, 15.Зафар Ҳакимов, 19.Шаҳзод Акрамов, 21.Ғуломҳайдар Гулямов, 71.Элбек Йўлчиев, 99.Муҳаммаданас Ҳасанов.
Машъал: 25.Самандар Жўрабеков, 2.Зафар Акрамов (22.Муҳаммадбобур Мўйдинов, 46), 5.Комилжон Тожиддинов, 8.Сардор Абдураимов, 9.Иброҳим Ғанихонов, 11.Маҳмуд Жўрабоев, 19.Тохир Тўхтасинов, 28.Эргаш Исмоилов, 67.Оғабек Абдирахимов, 70.Азизбек Чориев, 88.Аҳрорбек Раҳимов.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Қўқон-1912 Қўқон-1912
  • Машъал Машъал
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар