Live
5
Ўзбек

Мареска: «Гвардиола исталган вақтда келиши мумкин»

Футбол
9 октябр, 09:33
«Шаҳарликлар» устози ҳамкасби ҳақида гапирди.
Мареска: «Гвардиола исталган вақтда келиши мумкин»
Фото: Gettyimages

«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска ўзидан олдинги мураббий - Хосеп Гвардиола ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди. Испаниялик мутахассис келаси ҳафта Чемпионлар лигасида «шаҳарликлар»нинг «ПСЖ»га қарши ўйинида майдонга тушади.

«Мен Хосеп Гвардиола билан «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйин, дербидан кейин гаплашдим. Лекин у чоршанба куни бу ерга келишини биламан. Бу ерда ўн йил яшаб, истаган вақтида ташриф буюриши мумкин. Нафақат ўйинга, балки машғулотларга ҳам - хоҳлаган пайтингизда. Ўйлайманки, бу унга ҳам, мухлисларга ҳам, бошқаларга ҳам ёқади», - деди Мареска матбуот анжуманида.

Маълумот учун, Хосеп Гвардиола 2016-2026 йиллар мобайнида «Манчестер Сити»ни бошқарган.

Бугунги янгиликлар