Live
5
Ўзбек

Виери: «Эспозито — Италия миллий жамоасининг тарихдаги энг яхши тўпурарига айланади»

Футбол
9 октябр, 08:52
    4
«Интер» ва Италия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси ёш ҳужумчини ёрқин келажак кутиб турганини тахмин қилди.
Виери: «Эспозито — Италия миллий жамоасининг тарихдаги энг яхши тўпурарига айланади»
Фото: Gettyimages

«Интер» ва Италия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Кристиан Виери «неразурри» ҳужумчиси Франческо Эспозито истиқболларига баҳо берди.

«У ўз ёшида миллий жамоа сафида 7 та гол уриб улгурган. Орадан 7-8 йил ўтгач, у Луижи Ривани ортда қолдириб, «скуадра адзурра»нинг энг яхши тўпурарига айланиши мумкин. Тез орада у мавсумда 20 та гол уришни бошлайди», - дея собиқ футболчининг сўзларидан иқтибос келтиради La Gazzetta dello Sport.

Эслатиб ўтамиз, Рива Италия миллий жамоаси сафида 35 та гол уришга муваффақ бўлган.

Маълумот учун, А Сериянинг янги мавсумида 21 ёшли Эспозито бешта ўйинда майдонга тушди. Ҳужумчи иккита гол урди ва битта голли узатма етказиб берди.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар