«Сантос» ҳужумчиси Неймар Бразилия чемпионатининг 29-туридан ўрин олган «Фламенго»га (2:2) қарши баҳсда иккита гол урди.
Бразилиялик 34 ёшли футболчи биринчи бўлимдан сўнг Филиппе Коутинио ўрнига захирадан майдонга тушди. Бу вақтда унинг жамоаси 0:2 ҳисобида ортда бораётганди.
82-дақиқада Неймар биринчи пеналтини аниқ амалга оширди, орадан олти дақиқа ўтиб эса иккинчи пеналлтидан ҳам унумли фойдаланди.
Умуман олганда, Неймар бу мавсумда чемпионатда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
«Сантос» 29 ўйинда 42 очко тўплаб, турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди.
Неймар «Фламенго»га қарши ўйинда дубл қайд этди
Футбол
9 октябр, 02:55
5
Коутинио ўрнига тушган 34 ёшли ҳужумчи баҳс охирида пеналтилардан фойдаланди.
Foto: Getty Images
08.10.2026
FT
Бразилия А серияси
Сантос
2
:
2
Фламенго
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади