Алекс Фергюсон ўлим борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Яратган менга нималарни раво кўргани ҳақида узоқ ўй сурадиганлардан эмасман ва ўлимдан қўрқмайман. Ўлим ҳақиқатини ҳар доим ҳис қилиб яшаймиз, ҳатто энг кутилмаган лаҳзаларда ҳам. Мени ҳаётдан имкон қадар кўпроқ нарса олиш қизиқтиради. Амалга оширмоқчи бўлган ишларим ва бирга вақт ўтказишни истайдиган кўплаб инсонларим бор.
Шунга қарамай, баъзан ўлим ҳақидаги ўйлар хаёлимга келиб қолади. «Манчестер Юнайтед» «Олд Траффорд» ўрнига янги, замонавий стадион қуриш режаларини эълон қилганида, ўзимга бир савол бердим: унинг очилиш маросимигача яшай оламанми?
Умид қиламанки, қурилиш ишларини тезроқ бошлашади. Чунки бу ишга 5 йил кетадиган бўлса, менинг ёшим 90 га яқинлашиб қолади. Бироқ нима бўлган тақдирда ҳам, ўша маросимда қатнашишимни биламан — жисмонан ёки руҳан», — деб ёзган «Манчестер Юнайтед»нинг 84 ёшли собиқ бош мураббийи Games of My Life автобиографик китобида.
Фергюсон: «Ўлимдан қўрқмайман, аммо «МЮ»нинг янги стадионини кўрсам дейман»
Футбол
9 октябр, 05:12
12
84 ёшли мутахассис ўз китобида ўлим борасида ҳам фикрларини билдирган.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади