Live
1
Ўзбек

«МЮ» Фернандеш билан келиша олмаяпти

Футбол
8 октябр, 05:15
    24
Инглиз клуби яримҳимоячига 2029 йилгача мўлжалланган келишув таклиф қилмоқда.
«МЮ» Фернандеш билан келиша олмаяпти
Foto: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Бруну Фернандеш билан янги шартнома борасидаги музокараларда ҳозирча келишувга эриша олмаяпти. Бу ҳақда ТEАМtalk хабар берди.

Аввалроқ «қизил иблислар» португалиялик футболчи билан ҳамкорликни давом эттириш бўйича музокараларни бошлагани маълум бўлган эди. Бироқ томонлар ҳозирча янги шартноманинг амал қилиш муддати борасида келиша олмаяпти.

«Манчестер Юнайтед» Фернандешни жамоада сақлаб қолишни истамоқда. Шу билан бирга, клуб раҳбарияти футболчининг яқин йилларда аввалгидек юқори даражада ўйнай олмаслигидан хавотирда. Шу сабабли инглиз клуби яримҳимоячига 2029 йилгача мўлжалланган келишув таклиф қилмоқда.

Шартномада футболчининг майдонга тушган баҳслари сонига боғлиқ муҳим шарт ҳам бўлиши кўзда тутилган. Унга кўра, келишув маълум миқдордаги баҳсларда иштирок этиш шарти бажарилган тақдирда мунтазам равишда узайтириб борилади. Ҳозирча музокаралар давом этмоқда.

32 ёшли Фернандеш ушбу мавсумда барча турнирлар доирасида еттита баҳсда майдонга тушиб, тўртта гол ва битта голли узатмани қайд этди.

Маълумот учун, португалиялик яримҳимоячининг «МЮ» билан амалдаги шартномаси келаси ёзда якунига етади.

Эслатиб ўтамиз, Фернандеш 2020 йил январидан буён «Манчестер Юнайтед» сафида ўйнамоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

24 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар