Live
1
Ўзбек

«Арсенал» Гокерешни қишда сотиши мумкин

Футбол
8 октябр, 05:30
Лондон клуби швед ҳужумчисининг ўйинидан қониқмаяпти ва январда келадиган таклифларни кўриб чиқиши мумкин.
«Арсенал» Гокерешни қишда сотиши мумкин
Foto: Getty Images

«Арсенал» ҳужумчиси Виктор Гокерешнинг келажаги борасида саволлар пайдо бўлди. Лондон клуби қишки трансфер ойнасида швед футболчиси бўйича келадиган таклифларни кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «Арсенал» Гокерешнинг жамоада ўзини кўрсата олмаётганидан тобора кўпроқ хавотирга тушмоқда. Ҳужумчининг Микел Артета жамоасининг ўйин тизимига тўлиқ мос келмаётгани бунга сабаб бўлиши мумкин.

Шу боис «тўпчилар» январ ойида 27 ёшли футболчи бўйича бошқа клублардан келадиган таклифларни тинглашга тайёр. Бироқ ҳозирча «Арсенал» Гокерешни сотиш бўйича якуний қарор қабул қилгани ҳақида маълумот йўқ.

Гокереш ушбу мавсумда барча турнирлар доирасида бешта баҳсда майдонга тушди. Швециялик ҳужумчи ушбу баҳсларда бирорта ҳам гол ёки голли узатмага муаллифлик қилмади.

Маълумот учун, Transfermarkt портали Гокерешнинг трансфер қийматини 55 млн еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гокереш «Арсенал»га ўтганидан буён жамоанинг асосий ҳужумчиларидан бири сифатида фойдаланиб келинмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
Бугунги янгиликлар