Бугун
10
Ўзбек

«Ювентус» Викарио трансферини доимий равишда расмийлаштирмоқчи

Футбол
8 октябр, 05:00
Италия клуби дарвозабоннинг дастлабки ўйинларидан мамнун бўлиб, уни «Тоттенҳэм»дан сотиб олишни режалаштирмоқда.
«Ювентус» Викарио трансферини доимий равишда расмийлаштирмоқчи
Foto: Getty Images

«Ювентус» ижара асосида жамоага келиб қўшилган Гулелмо Викарионинг трансфер ҳуқуқларини «Тоттенҳэм»дан сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Николо Скира Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

«Ювентус» Гулелмо Викарионинг дастлабки ўйинларидан жуда мамнун ва аллақачон футболчини «Тоттенҳэм»дан сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланишни режалаштирмоқда. Трансфер қиймати 8 млн еврони, бонуслар билан бирга эса 10 млн еврони ташкил қилади. Футболчи билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома тайёрланмоқда», — деб ёзди Скира.

30 ёшли Викарио ушбу мавсумда Италия А Сериясида бешта баҳсда майдонга тушди. Дарвозабон уларнинг учтасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Маълумот учун, Викарио «Тоттенҳэм»га ўтишидан аввал Италияда «Эмполи», «Венеция» ва «Каляри» клублари сафида тўп тепган.

Эслатиб ўтамиз, италиялик дарвозабон «Тоттенҳэм»дан «Ювентус»га ижара асосида ўтган ва унинг шартномасида трансферни доимий асосда расмийлаштириш имконияти мавжуд.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Ювентус Ювентус
Бугунги янгиликлар