Live
1
Ўзбек

Асенсио: «Хато қилдим, бу бошқа такрорланмайди. Фаолиятим охиригача «Реал»да ўйнашни истайман»

Футбол
8 октябр, 06:10
Раул қоидабузарлик сабаб 14 400 евро миқдорида жаримага тортилганди.
Асенсио: «Хато қилдим, бу бошқа такрорланмайди. Фаолиятим охиригача «Реал»да ўйнашни истайман»
Фото: Getty Images

«Реал» ҳимоячиси Раул Асенсио маст ҳолда автомобил бошқаргани учун ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилганига муносабат билдирди.

— Бу ёзда автомобилинг билан содир бўлган воқеа ва сенга берилган катта жарима ҳақида гаплашайлик. Сен 23 ёшдасан. Хатонгни очиқ тан олдинг. Моуринио ҳам сени қаттиқ танқид қилди.

— Бу жуда оғир давр бўлди. Қисқа вақт ичида ҳаётимда бир нечта воқеа бир вақтда содир бўлди. Моуринио мутлақо ҳақ. Охир-оқибат, одамлар вазиятга жамоатчиликка маълум бўлган ва кўзга ташланадиган жиҳатлардан келиб чиқиб баҳо беради.

Мен хато қилдим. Ўша пайтда ҳам буни тан олганман, ҳозир ҳам тан оламан. Мен аллақачон узр сўраганман ва яна буни қилишга тайёрман.

Ҳозир 23 ёшдаман. Бу ёшда ҳар қандай инсон йўл қўйиши мумкин бўлган хатоларни мен ҳам қилдим. Лекин қаерда эканимни англашим керак. Мен «Реал» футболчисиман ва бундай ҳолат бошқа такрорланмаслиги лозим.

Ҳозир вазиятни тўғрилашга тўлиқ эътибор қаратганман. Бу ҳолатдан энг кўп азият чекаётган одам ҳам ўзимман. Вазиятни ўзгартириб, бу клуб билан совринлар ютишни ва ушбу либосда фаолиятим охиригача ўйнашни хоҳлайман.

Шунинг учун бундай ҳолатлар бошқа такрорланмайди», — деди Раул Асенсио. Маълумот ўрнида, сентябр ойида футболчи 8 ой муддатга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 14 400 евро миқдорида жаримага тортилганди.

Ҳодиса 16 август куни Гран-Канария оролининг жанубий қисмида содир бўлган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар