2023-йил 8 октабр куни «Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямал асосий жамоа сафидаги илк голини «Гранада»га қарши баҳсда киритган. Испания чемпионати доирасидаги ушбу беллашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланган.
Ўша баҳсда 16 ёшли Ямал асосий таркибда майдонга тушиб, 76 дақиқа ҳаракат қилган. У 45-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилган. Шу тариқа футболчи Ла Лигада «Барселона» сафида гол урган энг ёш футболчига айланган.
Ямал ўшандан буён барча турнирларда «Барселона» сафида 159 та баҳсда майдонга тушди. У ушбу баҳсларда 56 та гол уриб, 57 та голли узатмани амалга оширди.
Маълумот учун, Ямал айни вақтда Тransfermarkt талқинига кўра, дунёнинг энг қиммат футболчиси ҳисобланади. Унинг трансфер қиймати 220 млн еврога баҳоланмоқда.